Тошкент ҳокими пойтахтда арзон уй-жойлар бўйича қозоқ дастурининг баъзи механизмларини жорий қилишга ваъда берди

Дата: 18:11, 23-12-2016.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов Ўзбекистон пойтахтида “Арзон уй-жойлар 2020” қозоқ дастурининг баъзи механизмларини жорий қилишга ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Алмати ҳокимлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Ушбу ваъда Алматида Тошкент ҳокимининг Қозоғистоннинг жанубий пойтахти маъмурияти раҳбари Бауржан Байбек билан бўлган учрашувда янгради. Унда томонлар савдо иқтисодий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашни муҳокама қилдилар.

Б.Байбекнинг таъкидлашича, жорий йилнинг 10 ойида Алмат ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги товар айланмаси 62% кўпайиб, $200 млнни ташкил қилган, шаҳарда 129 қўшма ва 236 ўзбек корхоналари фаолият юритмоқда.

Ўз навбатида, Р.Усмонов Алматида имтиёзли уй жой қуриш соҳаси ривожланаётганлигини таъкидлади.

“Қозоғистонда амалга оширилаётган “Арзон уй-жойлар 2020” дастури ўз самарадорлигини кўрсатди. Ҳозирда бу масала Тошкентда ҳам долзарб ва биз албатта унинг баъзи механизмларини ўзимизда ҳам жорий қиламиз”, - деб қўшимча қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: