Тошкент ҳокими тез бузиладиган маҳсулотларни музлатгичлардан туриб сотиш зарурлиги ҳақида қарор чиқарди
Тошкент. 2 июнь. ЎзТАГ – Тошкент ҳокими тез бузиладиган маҳсулотларни музлатгичлардан туриб сотиш зарурлиги ҳақида қарор чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
28 май куни «Вечерний Ташкент» ва «Тошкент окшоми» газеталарида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг тез бузиладиган маҳсулотлар билан савдо сотиқни тартибга солишга доир қарори эълон қилинди.
Юқоридагилардан ташқари, гўшт, сут, тухум, салатлар ва қандолат маҳсулотлари сотиладиган савдо қаторларида витринали музлатгичлар ўрнатиш билан “Тошбозорсавдо” ассоциацияси шуғулланади. Қарорга кўра, деҳқон бозорлари ҳафтанинг бир кунида ишламайди ва шу куни бу ер тартибга солинади. Ҳокимнинг қарорида айтилишича, шу куни деҳқон бозорлари, уларнинг шохобчалари ҳамда улар ҳудудида жойлашган барча объектларда тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.
Шу билан бирга, деҳқон бозорлари ва улар ҳудудидаги шохобчаларда ҳар куни иш бошланишидан олдин ва иш жараёни давомида мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши назоратга олинади.
1 октябрга қадар суб маҳсулотлар (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, калла-поча ва ҳоказолар) бозор ҳудудига олиб кирилиши ва савдога чиқарилишини тақиқланади. Тез бузиладиган суб маҳсулотлар билан белгиланмаган жойларда, шу жумладан бозорлар ҳудудидан ташқари жойларда ноқонуний савдо қилиш ҳолатларининг олди олинади.
Чорва моллари туёқлари ва ички органлари бозорлар ҳудудларида тозаланган ҳолда олиб кирилиши лозим, бунинг устидан доимий назорат ўрнатилади, дейилади Тошкент маъмурияти раҳбари қарорида.


