Тошкент ҳокими ТОП-500 форумида бизнесга ҳақиқий ҳамкорлик ва кўплаб ғояларни таклиф қилди

Дата: 10:00, 22-06-2018.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизнесменларга Чиноз туманида йирик савдо марказларини қуриш, Белдерсой, Чорвоқ, Чимёнда сайёҳлик ҳудудлари барпо этиш ва бошқа режаларни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бу таклифлар билан ТОП-500 форумида чиқди.

“Бугунги форумнинг мақсади – шаҳарни бошқаришнинг бутунлай янгича ташкил қилиш, бизнес-ғояларни биргаликда ишлаб чиқиш ва шаҳарни бизнес-муҳит билан бирга бошқариш, шунингдек, Ўзбекистонни минтақанинг йирик мегаполиси ва бизнес-марказига айлантиришдан иборат”, - дея қайд этди Ортиқхўжаев.

Парковкалар, маиший чиқиндиларни бошқариш ва бошқа соҳаларда давлат-хусусий ҳамкорлиги механизмидан кенгроқ фойдаланиш режалаштирилмоқда.

“Биз бизнес учун нималарни таклиф қила оламиз? Деҳқон бозорларини биргаликда бошқаришни таклиф қиламиз. Сиз ўз ҳиссангизни қўшиш имконига эгасиз. Биз катта йирик бозорларни шаҳар ташқарисига чиқаришни режалаштирмоқдамиз. Бу бизнес ҳамжамият, ишбилармонлар учун сармоя киритиш, фаровонликка ҳисса қўшиш учун жуда яхши имконият. Катта бозорларни Чиноз туманига кўчириш режалаштирилмоқда. Биз ер участкаларини ажратамиз, марҳамат, келинг, инвестиция киритинг ва ишланг”, - деб таклиф қилди Ортиқхўжаев.

Сурат манбаи: https://upl.uz/policy/6839-news.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: