Тошкент ҳокими Ўзбекистон пойтахти бозорларидаги энг юқори чекланган нархларни белгилади
Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент ҳокими 1-30 ноябр орасида Ўзбекистон пойтахти бозорларидаги энг юқори чекланган нархларни белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусан, 1 кг. картошка баҳоси 2,8-3 минг сўм, пиёз – 3 минг сўм, сабзи – 1,5 минг сўм, гуруч турига қараб 3,6 минг сўмдан 6 минг сўмгача, мол гўшти 1 кг. учун 24-33 минг сўм, қўй гўшти нархи 25-34 минг сўм, товуқ гўшти – 18 минг сўм, тирик балиқ 8-15 минг сўм, тухумнинг бир донаси учун 400-500 сўм қилиб белгиланди”, - дейилади Потребители.уз ҳамжамиятининг Фейсбукдаги саҳифасида.
Юқоридаги ҳужжат бирқатор давлат ташкилот ва бошқармаларининг раҳбарлари томондан имзоланган.
Шунингдек, нархлар юқоридагилардан ошириб юборилган пайтида Тошкент аҳолиси ҳокимиятга Потребители.уз саҳифаси орқали хабар беришлари зарурлиги ҳам айтиб ўтилган.


