Тошкент ҳокимияти аҳоли билан мулоқот механизмини йўлга қўймоқда

Дата: 11:36, 18-02-2019.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти аҳоли билан мулоқот механизмини йўлга қўймоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

16 феврал куни Тошкент аҳолисининг Жаҳонгир Артикходжаев бошчилигидаги шаҳар маъмурияти раҳбарлари, пойтахт туманлари раҳбарлари, журналистлар, депутатлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда уй қурувчилар ва уйлари бузилаётган фуқаролар бир-бири билан қандай мулоқот ўрнатиши кераклиги масаласи муҳокама қилинди.

“Учрашувда янги бинолар учун уйларни бузиб ташлаш жараёнининг ўзгармас ҳақиқатлари яна бир бор тасдиқланди. Булар барча фуқароларнинг ўзгаришларига розилиги, улар бир фикрга келиши учун учта вариантни танлаш имконини беришдир. Шунингдек, келгусида эски турар-жой ўрнида қуриладиган кўчириш ёки мустақил баҳолаш компанияси томонидан белгиланадиган бозор қийматидаги тўловни амалга ошириш ёхуд бошқа (иккиламчи) уй-жой билан таъминлаш ҳам шунга киради”, - дейилади шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Бироқ механизмда тортишувларга сабаб бўлган ҳолатлар пайдо бўлмоқда. Таъкидланишича, йиғилишда қурувчиларнинг ишни давом эттиришига имкон берувчи умумий ечимга келиш учун қандай йўл тутиш мумкинлиги тўғрисида бир қатор таклифлар айтилди.

“Йиғилишда бир тўхтамга келиш учун кўплаб қизиқарли фикрлар ўртага ташланди. Улар орасида муҳим маълумотларни янада кенгроқ тарқатиш мақсадида ҳокимиятнинг матбуот хизмати ишини фаоллаштириш, қонуншунослик бўйича мутахассислар ва турли даражадаги қарор қабул қилувчиларнинг мобил гуруҳларини ташкил этиш каби таклифлар бор. Бу гуруҳларга маҳаллий бошқарув органлари ҳам киритилиб, ҳар бир баҳсли вазиятда бир-бири билан келишмай турган томонлар нимада ҳақ, нимада ноҳақ эканлигини аниқлаш ваколати берилади”, - дейилади хабарда.

Тақдим этилган таклифлар таҳлил қилинади ва низоларни ҳал қилишга мўлжалланган тизимни ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Шунингдек, учрашув давомида ҳокимият вакиллари жорий йил давомида Тошкент шаҳрининг ривожланиш режалари ҳақида иштирокчиларга маълумот беришди.

Сурат манбаи: tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: