Тошкент ҳокимияти бузилишга тушган нотураржой бинолари эгаларининг зарарларини қўплаб беради

Дата: 16:13, 01-12-2014.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ - Тошкент ҳокимининг қарори билан Ер участкаларининг давлат ва жамоатчилик эҳтиёжи учун олиб қўйилиши муносабати билан нотураржой бинолари бузилишга тушган жисмоний ва юридик шахсларга зарарларни қоплаб бериш тўғрисидаги Низомни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатга мувофиқ, нотураржой бинолари ҳокимнинг қурилиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, транспорт инфраструктурасини ривожлантиришга доир қарори муносабати билан бузилишга тушиши мумкин. Бузилиши лозим бўлган биноларни рўйхатини тузиш, зарар миқдорини аниқлаш ва қоплама турини белгилаш учун туман ҳокимиятларида махсус комиссиялар тузилади”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимиятида.

Тошкент ҳокимияти мулкдорга бошқа нотураржой бинолари ва ер участкалари таклиф қилиши ҳам мумкин. Агар ўрнига тақдим этилаётган нотураржой бино қиймати бузилишга тушган бино қийматидан кам бўлса, мулкдор ҳокимиятга қўшимча бино ва иншоотлар олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: