Тошкент ҳокимияти “Chilla Fest – 2018” биринчи шаҳар фестивалини тайёрламоқда

Дата: 14:51, 19-07-2018.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – 29 июлда Тошкент шаҳар ҳокимлиги кенг кўламдаги фестиваллар кетма-кетлигини бошламоқда, улардан биринчиси “Chilla Fest – 2018” тадбири бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳокимиятдан маълум қилишларича, пойтахтнинг бешта энг йирик истироҳат боғи оммавий халқ сайиллари марказига айланади.

“Chilla Fest-2018”нинг фестиваль дастури турли ёшдаги кишиларга мўлжалланган. Очиқ осмон остидаги тадбир “Локомотив”, “Green Park”, “Central Park”, “Анҳор-Локомотив” ва Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғларини қамраб олади.

Ташкилотчилар амалдаги аттракционларга ахборот-кўнгилочар зоналари, арт-объектлар ва қўшиқ-рақс ансамблларининг чиқишларини қўшимча қиладилар. Фестиваль дастури турли ёш тоифаларини ўз ичига қамраб олиб, оилавий ва дўстона муҳитда мароқли вақт ўтказишга шароит яратиб беради.

“Chilla Fest – 2018” Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қутлов сўзи билан бошланади. У меҳмонларга бундан тадбирларнинг шаҳар кўриниши ва муҳитига таъсири, аҳолиннг ўзи атрофидаги маконни ўзгартириш имкониятлари ҳақида гапириб беради ва шаҳар муҳитини янада ўзгартириш бўйича режалари билан ўртоқлашади. Тўғридан тўғри трансляция барча бешта паркларга ўрнатилган LED-экранларга узатилади.

Сурат манбаи: http://www.xabar.uz/ru/tag/chilla-fest-2018

Янгилик билан ўртоқлашиш: