Тошкент ҳокимияти канализация тизимини янгилашга $47 млн. йўналтиради

Дата: 15:33, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – 2016 йилга бориб Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт канализация тизимини модернизация қилишга $46,9 млн йўналтиради, дея хабар берди РИА Новости “Сувсоз” ДУК вакили маълумотига асосланган ҳолда.
“Биз янги коллектор қуриш учун тендер эълон қилдик, зарур ускуналар сотиб олиш ишлари бошланди”, деб хабар берди агентлик манбаси.
Лойиҳа икки сувни тозалаш станцияси, Тошкент туманларидан бирида канализация тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш, шунингдек, умумий қувати йилига 791 млн.кубометр сувни пуркаб берувчи коллектор насос станциялари мажмуини қуришни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш муддати икки йил.
Лойиҳани молиялаштиришга Ислом тараққиёт банкининг $35,4 млнлик кредити ва $11,5 млн. миқдордаги ўзбек томонининг маблағи жалб этилади.
Тошкент шаҳри канализация тармоқлари ва коллекторларининг умумий узунлиги 2,6 минг кмни ташкил қилади. Тозалаш иншоотларининг ялпи қуввати кунига 2,3 млн. кубометр сувни ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: