Тошкент ҳокимияти махсус техника сотиб олишга 16,5 млрд сўмдан ошиқ маблағ йўналтиришни режалаштирмоқда

Дата: 17:17, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – 2021 йил сўнгига қадар Тошкент шаҳар ҳокимияти машина паркини махсус техника билан таъминлашга 16,5 млрд сўмдан ошиқ йўналтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу муддат давомида 121 дона махсус ускуналар ва техника сотиб олинади. Харидларнинг энг кўпи 2016 йилга тўғри келиб, шу йили 31 дона техника олинади. Жами тротуарларни тозалаш бўйича 8 машина ва битта қор тозалаш машинаси, суғориш ва ювиш, қум сочишга ихтисослашган 40 махсус машина, 14 қор юкловчи ва бошқа техникалар олиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди пойтахт ҳокимияти матбуот хизматида.

Техникаларни Тошкент шаҳар бюджети маблағлари ҳисобига олиш режалаштирилмоқда.

$1 = 2590,38 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: