Тошкент ҳокимияти майдони 82 минг кв. метр бўлган саноат зонасининг 84,02% акцияларини сотиб олди
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти майдони 82 минг кв. метр бўлган саноат зонасининг 84,02% акцияларини сотиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Новости Узбекистана” нашрига таянган ҳолда.
Бу “Олмазор кичик саноат ҳудуди” АЖ бино ва иншоотлари билан бирга акцияларижир. Битим суммаси очиқланмаган.
Олдинроқ, 10 мартда компания жамиятнинг бюджет, давлат мақсадли фондлари ва улар бўйича 2017 йил 1 июль ҳолатига ёзилган пенялар бўйича қарздорлиги ҳисобига қўшимча акциялар чиқариш йўли билан низом фонди кўпайтирилгани ҳақида хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамизки, “Олмазор кичик саноат ҳудуди” АЖ собиқ “ОНИКС” АЖ ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари базасида давлат раҳбарининг “Тошкент шаҳрида кичик саноат ҳудудлари ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳужжатга биноан Мирзо-Улуғбек, Учтепа, Чиланзор, Бектемир ва Яшнабод туманларида ҳам яна бешта кичик саноат ҳудудлари ташкил этиш кўзда тутилган. Бундан олдин шу каби зоналар Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларида яратилган эди.
Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/tashkent-8-malyh-promzon