Тошкент ҳокимияти ноқонуний савдо нуқталарини тўлиқ йўқотишни режалаштирмоқда
Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти ноқонуний савдо нуқталарини тўлиқ йўқотишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу пойтахт ҳокимининг “Шаҳар ҳудудида ноқонуний савдога чек қўйиш ва мавсумий савдо ва овқатланиш тармоқларини назорат қилиш чоралари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
Хужжатга мувофиқ, шаҳарнинг ҳар бир туманида ноқонуний савдо кўп учрайдиган жойларни назорат қилувчи ва ноқонуний савдо нуқталари пайдо бўлишига йўл қўймайдиган ишчи гуруҳлари ташкил этилади.
Гуруҳлар савдо қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларни назорат қилади, касса аппарати, терминаллар борлиги, чеклар берилишини текширади, текшириш даврида аниқланган ноқонуний сотилаётган товарларни расмийлаштириш ва сақлаш билан шуғулланади, савдо ва умумий овқатланиш объектлари ҳудудларидан ташқарида ўрнатилган объектларни эгалари ҳисобидан демонтаж қилади.
Гуруҳ етакчилари Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари котибияти олдида ҳар ой ҳисобот беради.
Рейдлар давомида олиб қўйилган маҳсулотлар йўқ қилинади.