Тошкент ҳокимияти қошида Жамоатчилик кенгаши тузилади

Дата: 17:01, 15-05-2018.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтининг маҳаллий маъмурияти қошида Жамоатчилик кенгаши тузилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Жамоатчилик кенгашининг раиси этиб таниқли тадбиркор, Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBiT) раиси, Ўзбекистон-Хитой савдо уйи раиси, Ҳикмат Абдураҳмонов тайинланди.

Кенгаш, энг аввало, пойтахтни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда жамоатчилик ва аҳоли иштирокини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Бу шаҳар инфраструктурасини такомиллаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шароитлар яратиш, Марказий Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бирини кўкаламзорлаштириш ва бошқа масалаларни қамраб олади.

Кенгашдан шу йўналишларда аниқ таклифлар кутилади. Шунингдек, кенгаш уларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига ҳам эга.

Шу билан бирга, нафақат тошкентликлар кенгаш аъзолари бўлишлари мумкин.

Сурат манбаи: https://uztag.info/ru/news/khokimiyat-tashkenta-oproverg-informatsiyu-o-prodazhe-luka-iz-zapasnikov

Янгилик билан ўртоқлашиш: