Тошкент ҳокимияти пойтахт аэропортининг янги терминали қурилиши муносабати билан 1400 оилаларни кўчиради

Дата: 15:39, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти пойтахт халқаро аэропортининг янги терминали қурилиши муносабати билан 540 хонадонда истиқомат қилувчи 1400 оилаларни кўчириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мавжуд маълумотга кўра, янги терминал жойлашадиган ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир кишига муносиб хонадон, ёки ер участкаси ёхуд пул маблағи берилади. Ҳеч кимнинг ҳақига хиёнат қилинмайди”, - деб таъкидлади Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ерусти иншоотлари эксплуатацияси департаменти ва аэродромлар бошқармаси раҳбари Антон Ходжаян Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Ушбу масала юзасидан  МАК бош директори Валерий Тян ҳам гапириб ўтди.

“Товон пули уй эгаси рози бўладиган даражагача берилади”, - деб таъкидлади у.

Эслатиб ўтамизки, бошланғич маълумотларга кўра, янги терминалнинг қурилиши Ўзбекистонга $430 млнга тушади. Бундан $200 млни Жанубий Кореянинг “Эксимбанк”и кредити шаклида ажратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: