Тошкент ҳокимияти ва Шанхай мэрияси ҳамкорлик ҳақида меморандум туздилар

Дата: 17:29, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти ва Шанхай мэрияси ўртасида ҳамкорлик ҳақида меморандум тузилди. Унда 2017-2019 йилларда икки мегаполислар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўзда тутилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, хужжат Тошкент ҳокимияти делегациясининг Шанхайга ташрифи доирасида имзоланди. У бизнесни ривожлантириш, таълим, маданият, туризм ва спорт каби соҳаларни қамраб олган. 

Хитойга сафар доирасида Ўзбекистон вакиллари Шанхайнинг урбанизация, қурилиш ва коммуникациялар бўйича комиссияси бош котиби Жин Чен билан ҳам учрашувдилар.

Учрашувда меъморчилик иншоотларини қуриш, коммунал соҳани ривожлантириш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш каби йўналишларда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Shanghai Construction ва Shangtex компаниялари раҳбарлари билан музокараларда Тошкент ва унинг атрофида амалга оширилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди. Хитой компанияларининг Ўзбекистон пойтахтидаги қатор объектлар қурилишида иштироки тўғрисидаги дастлабки келишув тузилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: