Тошкент ҳокимияти йўллардаги тирбандликларни кузатиш учун дронлар сотиб олишни мўлжалламоқда

Дата: 13:36, 12-02-2019.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти йўллардаги тирбандликларни кузатиш учун дронлар сотиб олишни мўлжалламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Пойтахт маъмурияти маълумотларига кўра, ушбу чоралар 2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигин таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасида кўзда тутилган. Ҳужжат йўл белгилари ва светофорларни инвентаризация қилиш, тирбандликларнинг олдини олиш учун йўлдаги вазиятни доимий ўрганиш, қўшимча тўхташ жойлари қуриш ва бошқа кўплаб кенг кўламли чораларни ўз ичига олади.  

“Дастурнинг муҳим жиҳати – йўллардаги тирбандликларга қарши кураш ҳисобланади. Бу иш йўллардаги вазиятни доимий кузатиш, шу жумладан, учиш қурилмалари (дронлар) орқали, амалга оширилади”, - дейилади Тошкент ҳокимиятининг хабарида.

Қайд этилишича, йўл ҳаракати хавфсизлигин таъминлаш бўйича ҳудудий дастур йўллардаги ЙТҲ сони ва авария вазиятларини камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: