Тошкент ҳокимияти янги йил арчалари ўрнатиладиган майдончаларни тасдиқлади

Дата: 12:22, 15-12-2016.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти болалар учун томошалар уюштириладиган ва янги йил арчалари ўрнатиладиган майдончаларни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги йил арчалари пойтахтнинг “Мустақиллик” майдонида, Roison Elektronics корхонаси олди майдони (Алгоритм даҳаси), “Сайлгоҳ” майдони (Юнусобод тумани), “Хадра” майдони (Шайхонтоҳур тумани), Марказий офицерлар уйи (собиқ Авиасозлар саройи) олдидаги майдон (Яшнобод тумани), “Бахтдиёр гузари” майдони (Сергели тумани), “Локомотив” истироҳат боғи (Мирзо Улуғбек тумани) ва “Қуёшча нури” боғида (Бектемир тумани) жойлашади.

“Мамлакатнинг асосий арчаси янги майдонча – Шайхонтоҳур кўчасидаги “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғида бўлиб ўтади. Деярли 4 гектар майдонда байрам арчаси, катта саҳна, болалар учун аттракционлар, савдо ва овқатланиш шохобчалари барпо этилади. Бундан ташқари, автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши ва тўхташ жойлари тайёрланмоқда”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимияти ахборот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: