Тошкент олий таълим муассасасининг 94% зиёд битирувчилари талаба бўлишди

Дата: 16:15, 05-09-2017.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) Узлуксиз таълим марказининг 94%дан зиёд тингловчилари Ўзбекистон ҳамда хориждаги турли олий ўқув юртларининг талабалари сафидан жой олишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги маълумотига кўра, ўтган йили бу кўрсаткич 82% ташкил этган.

Узлуксиз таълим марказининг менежери Амирулла Абдуллаевнинг қайд этишича, 2016-2017 ўқув йили бошида математика, физика ва инглиз тили курсларига 370 нафар тингловчиларни рўйхатга олинган. 370 нафар тингловчилардан фақат 118 нафари тайёрлов курсларининг якуний имтиҳонларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган.

Тингловчиларнинг 73% Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг талабалари бўлишган, бу эса ўтган йилга солиштирганда 12%га кўпдир. Курс якунлари бўйича энг яхши тингловчиларнинг дастлабки 30%и кириш имтиҳонларисиз IUT талабалари қаторидан ўрин эгаллайди. Улар шунингдек, университетнинг кириш имтиҳонларида қатнашиб, грант ўринлар учун курашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритадилар.

“Бу йил имтиҳон натижаларига кўра 42 нафар тингловчилар IUTга ўқишга қабул қилиндилар. Бунда 5 нафар тингловчилар касб-ҳунар коллежлари ёки академик лицейларнинг ўқувчилари ҳисобланади. Улар коллеж ёки лицейдаги ўқишларини тамомлаганларидан сўнг, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига имтиҳонсиз қабул қилинадилар. Қолган 31 нафар тингловчилар имтиҳон натижаларига кўра IUT талабаси бўлдилар”, - дея қайд этди Абдуллаев.

Тайёрлов курсларининг яна 22 нафар тингловчилари Ўзбекистондаги ҳамда хориждаги, жумладан, Россиядаги олий ўқув юртларининг талабалари бўлишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: