Тошкент, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг яна 12 вилоятларида қайта парламент сайловлари бўлиб ўтади – МСК

Дата: 22:28, 26-12-2014.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – 2015 йил 4 январда Тошкент, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг яна 12 вилоятларида қайта парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун зарур овозни тўплай олмагани билан боғлиқ, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) ўринбосари Светлана Артикова томонидан мамлакат ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов натижаларига бағишланган брифингда маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов бўйича 22та сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун зарур овозни тўплай олмади. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси мазкур округларда 2015 йил 4 январ куни такрорий овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди”, - деб таъкидлади МСК раиси ўринбосари.

“Унга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё вилоятиларида ва Тошкент шаҳрида биттадан, Наманган, Тошкент вилоятларида иккитадан, Фарғона вилоятида учта, Сурхондарё вилоятида бешта сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади”, - деб давом эттирди у.

Унинг сўзларига кўра, “сайлов қонунчилигига биноан, такрорий овоз бериш 22та сайлов округининг ҳар бирида асосий сайловда сайловчиларнинг энг кўп овозини олган икки нафар депутатликка номзод бўйича ўтказилади”. Шунингдек, у “Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 15 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 11 нафар, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 9 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 9 нафар номзод бўйича такрорий овоз бериш ўтказилади”, - деб қўшимча қилди.

“Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод сайланган деб ҳисобланади”, - деб аниқлаштирди С.Артикова.

Қайд этиш зарурки, бугун  Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги ва такрорий овоз беришга тегишли қарорлари эълон қилинди.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 21 декабрида Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: