Тошкент ОТМдан бирида икки қатламли трикотаж ишлаб чиқилди
Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ходимлари икки қатламли трикотаж матосини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Интеллектуал мулк агентлиги маълумотига кўра, мазкур фойдали модел тўқимачилик саноатида қўлланилади.
Институт ходимлари олдидаги вазифа икки қатламли трикотажнинг иссиқлик сақлаши ва шаклини йўқотмаслик хусусиятларини оширишдан иборат эди. Икки қатламли трикотаж қатор бўйлаб бир полотнонинг олд измалари ва бошқа полотнонинг орқа измалари протяжкаларидан ўтказилган чизмалар кўринишида бириктирувчи ип билан уланган иккита полотнодан иборат икки қаватли трикотаж орқа қатлам чизмаларидан ўтказилиб, полотно қатламлари юзасининг орқа томонида измалар ва протяжкалар ҳосил қиладиган футер ипларига эга.