Тошкент парки маъмурияти аттракционлардан бирида авария бўлганлиги ҳақидаги хабарни рад этди

Дата: 11:42, 17-04-2014.

Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Тошкентда яқинда очилган “Локомотив” парки маъмурияти “Катапульта”аттракционида авария бўлганлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). “Локомотив” паркидаги “Катапульта”аттракционида трос узилиб кетиб, инсонлар азият чеккани ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда ҳаммага ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз. “Катапульта” аттракционида иккитомонлама суғурта тизими кўзда тутилган. Трос ва арқонлар қандай тўқилиши ҳақида тасаввурга эга бўлмаган кишиларга уларнинг қурилиши, едирилиши ва узилиб кетиш эҳтимоли ҳақида Интернетдан ўқиб олишларини маслаҳат берамиз”, - дейилади парк хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: