Тошкент паркларида болалар байрамлари бўлиб ўтди

Дата: 11:45, 05-06-2015.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Тошкентдаги “Локомотив” паркида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган тадбирга аҳоли муҳтож қатламларидан 100 ошиқ болалар таклиф этилди. Болаларга байрам тадбири “Sen Yolg’iz Emassan” Республика жамоатчилик жамғармаси томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жамғармадан хабар қилишларича, байрамга Тошкент, Бўка ва Чирчиқдаги 21, 22, 23, 30, 14, 15 сонли “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари, “SOS-болалар шаҳарчаси” болалари таклиф қилинди. Болалар учун бепул аттракцион, музқаймоқ ва салқин ичимликлар тарқатилди.

Бундан олдин жамғарма “Ташкентленд” паркидаги бошқа катта тадбирни ўтказишга кўмаклашган эди. Ушбу тадбир “Соглом авлод учун” жамғармаси ва пойтахт ҳокимияти кўмагида ўтказилди. Аттракционлардан ташқари вокал рақс гуруҳининг концерти ҳам уюштирилди.

Эслатиб ўтамизки, “Sen Yolg’iz Emassan” жамғармаси 2002 йилда Лола Каримова-Тиллаева ташаббуси билан ташкил этилган. Жамғарманинг мақсади она-оналар қаровисиз қолган ва имконияти чекланган болаларга ҳар томонлама кўмаклашиш.

Жамғарма томонидан Тошкент, Самарқанд ва Чирчиқдаги “Меҳрибонлик” уйлари қурилиб, капитал таъмир қилинди ҳамда алоҳида эҳтиёжларга эга кишилар учун қатор муассасаларда таъмир ва тиклаш ишлари ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: