Тошкент паркларида Мустақиллик куни олдидан мусиқа кечалари бўлиб ўтди
Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Тошкентдаги Ғофир Ғулом ва Бобур номидаги маданият ва истироҳат паркларида Ўзбекистон Мустақиллигининг 24 йиллиги куни олдидан мусиқа кечалари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва қатор бошқа ташкилотлар томонидан уюштирилди. Маданият вазирлигидан хабар беришларича, юқорида тилга олинган қутлуғ сана ва “Кексаларни қадрлаш йили” билан боғлиқ кечалар республиканинг барча маданият ва истироҳат паркларида ўтказилмоқда.
Уларда Ўзбекистон, унинг мустақиллик йилларидаги ривожи, мамлакатнинг бугунги фаровон кунлари, халқнинг энг яхши сифатларига бағишланган қўшиқлар янграмоқда.