Тошкент паркларида қуёш энергиясида ишловчи илк светодиодли фонуслар фойдаланишга топширилди

Дата: 17:36, 01-08-2016.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Тошкент паркларида қуёш энергиясида ишловчи илк светодиодли фонуслар фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“20 янги фонуслар Бобур кўчасидаги Пушкин майдонига ўрнатилди. Лойиҳа муаллифлари пойтахтдаги ушбу янги ва гавжум жойнинг умумий уйғунлигини бузмасликка ҳаракат қилдилар. Пушкин майдонининг “кўҳна жой” услубидаги экстерьерига замонавий инновацион ташқи ёритиш қурилмалари жуда мос тушди”, - деб таъкидлашди пойтахт маъмуриятида.

2016 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда нефть ва газ соҳаси корхоналари, мактаб ва тиббиёт муассасалари, меҳрибонлик уйлари ҳамда қариялар учун интернатлар, фермер хўжаликлари эҳтиёжлари учун 197та фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Йил охиригача яна 400 зиёд шу каби станциялар ўрнатилиши режалаштирилган.

Қуввати 1200 кВт бўлган фотоэлектрик станциялар кунига ўртача 6 соат ишлаши баробарида йилига 300 минг кВт/с электроэнергия ишлаб чиқаришга қодир. Битта бундай қурилманинг ўрнатилиши йилига 27270 минг кубометр тибиий газни иқтисод қилиш ва атмосферага 51750 тонна ис газлари чиқарилишининг олдини олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: