Тошкент поликлиникасида беморлар ва шифокорлар учун ягона ахборот бурчаги ташкил этилди

Дата: 16:59, 28-07-2017.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Шайхонтоҳур туманидаги оилавий поликлиника базасида “Тиббиёт муассасасининг самарали ахборот бурчаги” лойиҳаси амалга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон парламенти маълумотига кўра, лойиҳа доирасида поликлиниканинг тиббий ходимлар билан телефония ва интернет каби коммуникация воситалари орқали  самарали алоқаси йўлга қўйилган.

Поликлиникадаги амбулатор карталар электрон шаклга ўзказилмоқда, бу эса хужжатлаштиришни электрон асосга ўткаазишга имкон беради. Фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун “электрон навбат” хизмати жорий этилди. Унинг ёрдамида интернет орқали шифокор қабулига мусофадан ёзилиш мумкин.

Шунингдек, поликлиника биносида тушунарли ва қулай навигация тизими жорий этилган.

Депутатлар ушбу тажрибани бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш зарур деб ҳисоблайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: