Тошкент политехника музейида роботлар кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 12:30, 24-02-2016.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Бугун Тошкент политехника музейида роботлар кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт музейининг Facebook-саҳифасига асосланган ҳолда.

“Биз сизларни “Илк инсонмонанд робот – Андроид куни”га таклиф этамиз. Меҳмонларни роботлар кўргазмаси, турли томошалар, “Лего роботларининг юлдузлар жанги”, шунингдек, Robokidz Education нодавлат таълим муассасасининг лего роботларини йиғиш бўйича маҳорат дарси кутади”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.

Тадбир тошкент вақти билан соат 15.00да бошланади. Кўргазма 1737 йилда биринчи инсонмонанд робот ясаган француз ихтирочиси Жак де Вокансоннинг туғилган кунига бағишланган.

Эслатиб ўтамизки, Марказий Осиёдаги Тошкент политехника музейи 2015 йилда очилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: