Тошкент политехника музейида ўқувчилар учун маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда

Дата: 17:16, 18-03-2016.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Таътил даврида Тошкент политехника музейида ўқувчилар учун турли маҳорат дарслари серияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўз ишининг моҳир усталари болалар билан ўз касб маҳоратлари ва ўзига хос ғоялари билан ўртоқлашадилар, самолёт ёки роботни қандай ясаш зарурлиги, лой ўйинчоқни қандай ясаш кераклиги ёхуд сомондан қандай расм солиш лозимлигини кўрсатадилар, заргарлик санъати ва сурат чизиш асосларини ўргатадилар”, - деб таъкидлашди “Ўзавтосаноат” АК ахборот хизматида.

Маҳорат дарсларини ўтказишда пойтахтдаги Турин политехника университети, “Баркамол авлод” Республика Болалар техник ижодиёти маркази, “Колибри” Арт-бюроси, Ольга Яикова бошчилигидаги Дизайн ва мода мактаби иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: