Тошкент ППХ ҳароратнинг кескин пасайиб кетиши муносабати билан 31 кишини тиббий муассасаларга етказди

Дата: 14:17, 06-02-2018.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) Патруль-пост хизмати ҳароратнинг кескин пасайиб кетиши муносабати билан 31 кишини тиббий муассасаларга етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан, Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби томонидан, тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда, шаҳар ҳудудида маълум бир яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда”, - дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, 2018 йил 4 февралдан 5 февралга қадар юқорида кўрсатиб ўтилган тоифадаги 31 нафар шахслар жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилиб, уларга малакали биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, иссиқ овқат ҳамда ётоқ жойи билан таъминландилар.

Хабарда қайд этилишича, ҳозирда мазкур йўналишдаги тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/society/20170605/5557693/Nachalnik-GUVD-o-konnoi-milicii.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: