Тошкент ППХнинг мотопатруллари пайдо бўлди

Дата: 17:04, 30-04-2018.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Тошкент патруль-пост хизматининг (ППХ) мотопатруллари пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ИИББ матбуот хизматига таянган ҳолда.

ИИББ маълумотларига кўра, скутерлар шаҳари марказини қўриқлаётган ППХ ходимларига тажриба тариқасида берилган.

“Мотоцикл – қудратли моторга эга ҳаракатланиш воситаси. Унинг тезлиги соатига 100 км соатни ташкил этади. Бу ўз навбатида йўл ҳаракати ҳавфсизлиги хизмати ходимлари учун жуда қўл келади. Пост-патрул ходимлари учун эса тезлиги соатига 50 кмъга тенг бўлган скутернинг кўрсаткичлари кифоя. 100 километрга 2 литр бензин сарфлайдиган ушбу мотопатрулда маневрни қилиш осон ва қулай”, - деб таъкидланади хабарда.

Бундан ташқари бошқа мототранспорт воситаларидан фарқли ўлароқ скутер двигателининг шовқинсизлиги аҳолини безовта қилмаган ҳолда тунги хизматни ўташ имконини беради.

ИИББ режаларига кўра, тажриба ўзини оқласа, тажриба тариқасида фойдаланиши бошланган мотопатруллар ва йўналишлар сони кейинчалик кўпайтирилади.

Сурат манбаи: https://m.facebook.com/Uzmdk/posts/1456202214468333

Янгилик билан ўртоқлашиш: