“Тошкент” Республика фонд биржасида 6,8 млрд сўмлик акциялар сотилди

Дата: 17:39, 25-05-2016.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – 16-20 май кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 20та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 115та битим қайд қилиниб, 23,9 млн дона акция 6,8 млрд сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФБдан маълум қилишларча, биржа умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, 95%, бирламчи бозор ҳиссаси эса 5%ни ташкил этди.

Битимлар бўйича энг йирик битим 17 майда “Savdogarbank” АТБнинг номинал қиймати 100 сўм бўлган 19,4 млн дона акцияси билан 1,9 млрд сўм миқдорида тузилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентлар рўйхатига “HI-TECH BANK” ХАТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 58,1%), “Savdogarbank” АТБ (28,7%), “Asia Alliance Bank” АТБ (6,3%), "Baliqchi” АЖ (2,2%) ва “Marg''ilon Fayz savdo kompleksi” АЖ (2,1%) ташкил этди. Уларнинг қимматли қоғозлари билан жами 6,6 млрд сўмни ёки ҳафталик савдо айланмасининг 97,3%ни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: