“Тошкент” Республика фонд биржасида қиймати 181 млн сўмлик акциялар сотилди

Дата: 16:14, 07-06-2016.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 30 май 3 июн кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 7 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 18та битим қайд қилиниб, 439 минг дона акция 181 млн сўмга сотилди деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан маълум қилишларича, умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, 88,6%, бирламчи бозор ҳиссаси эса 11,4%ни ташкил этди.

Энг йирик битим 3 июн санасида “O''zmetkombinat” АЖнинг номинал қиймати 5000 сўм бўлган 22 минг дона акцияси билан 101,2 млн. сўм миқдорида тузилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “O''zmetkombinat” АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг – 55,9%), “Hamkorbank” АТБ (24,7%), “CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI” АЖ (6,6%), “Ravnaq-bank” АТБ (5,3%) ва “Navoiy savdo kompleksi” АЖ (4,7%) ташкил этди. Уларнинг қимматли қоғозлари билан жами 176,1 млн сўмлик савдо битимлари амалга оширилди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 97,3%ини ташкил қилди.

$1 = 2929,14 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: