“Тошкент” Республика фонд биржасининг ҳафталик айланмаси 5,4 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 17:51, 05-10-2016.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – 26-30 сентябр кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 5та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 10та битимлар қайд қилиниб, 53,5 млн. дона қимматли қоғозлар 5,4 млрд сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Энг йирик битим 27 сентябрь санасида “Savdogarbank” АТБнинг ҳар бирининг нархи 100 сўм бўлган 29 млн. дона акцияси билан 2,9 млрд. сўм миқдорида амалга оширилди.

Йил бошидан буён «Тошкент» Республика фонд биржаси савдо айланмасининг умумий ҳажми 170,4 млрд сўмни ташкил қилди ва 2015 йилнинг мазкур даврига нисбатан 1,5 мартага ошди.  Ҳисобот даврида биржа савдолари орқали 95 та акциядорлик жамиятининг 222,8 млн дона қимматли қоғозлари билан биржа битимлари тузилди.

$1=3028,47 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: