“Тошкент” РФБ 585,5 млн сўмлик акциялар сотилди

Дата: 11:08, 04-05-2016.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – 25-29 апрел кунлари “Ташкент” Республика фонд биржаси савдоларида 12 акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 72 битим қайд қилинди. Натижада 566,2 минг дона акция 585,5 млн сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан маълум қилишларича, умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, 78% ташкил қилди.

Энг йирик битим 29 апрелда “Marg''ilon Fayz savdo kompleksi” АЖнинг қимматли қоғозлари билан 128,1 млн сўм миқдорида тузилди. Ушбу битим доирасида номинал қиймати 1000 сўм бўлган 126 873 дона акция сотилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган 5 эмитентлар рўйхатига “Marg'ilon Fayz savdo kompleksi” АЖ (ҳафталик савдо айланмасининг 32,4%), “O'zsanoatqurilishbank” АТБ (17,1%), “CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI” АЖ (16,4%), “Yangiyo'l yog'-moy” АЖ (14,9%) ва “Qizilqumsement” АЖ (12,9%) кирди. Уларнинг қимматли қоғозлари 547,9 млн сўмликни ёки савдо айланмасининг 93,6%ни ташкил этади.

$1=2904,68 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: