“Тошкент” РФБ ҳафталик айланмаси 131 млн сўмдан ошди

Дата: 13:25, 14-02-2017.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 6-10 феврал кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 13 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан қиймати 131,3 млн сўмлик 42 та битимлар тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Энг йирик битим Ipak Yo'li АТБнинг акциялари билан 3,2 млрд сўмлик битим бўлди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентлар бешлигига Turonbank АТБ (42%), Marg''ilon Fayz savdo kompleksi АЖ (24%), Ipak Yo'li АТБ (9,3%), O`zbekgeofizika АЖ (9,2%) ва O'zmetkombinat АЖ (6,3%) кирди. Уларнинг ялпи ҳажми ҳафталик савдо айланмасининг 90,6 фоизини ташкил этади.

“Ўтган ҳафта фонд биржасида битимларни таҳлил қилиб, республиканинг 6 ҳудудида жойлашган корхоналар қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланганини таъкидлаш зарур. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (60%) ва Фарғона вилояти (24%) корхоналари ҳисобига тўғри келди.

Фонд биржасида йил бошидан буён 11,1 млрд. сўмлик 256 та савдо битими қайд қилинди. Биржа савдоларида 41 та эмитентнинг 7,9 млн дона қимматли қоғозлари иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: