“Тошкент” РФБ ҳафталик айланмаси 3,5 млрд сўмга ўсди

Дата: 17:33, 10-07-2018.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – 2-6 июл кунлари орасида “Тошкент” Республика фонд биржасининг (РФБ) ҳафталик айланмаси 3,5 млрд сўмга ўсиб, 6,5 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Натижада 89,4 млн дона оддий ва 0,5 млн дона имтиёзли акциялар сотилди.

Шунингдек, қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси ҳисобот даврида 2 млрд сўмни (ўтган ҳафта 1,3 млрд сўм), ўртача битим қиймати эса 59,9 млн сўмни (ўтган ҳафта 54,8 млн сўм) ташкил этди. Шу билан бирга, ушбу даврда сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 111,9 сўмдан (ўтган ҳафта 102,1 сўм) иборат бўлди. 

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажмида тижорат банкларининг акциялари фаол сотилди (ҳафталик айланмадаги улуши – 98,6%), бу асосан “Savdogarbank” АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг – 86,4 %) ҳисобига амалга ошди.

Битимлар сони бўйича етакчиликни ўтган ҳафтада “Kvarts” AЖ эгаллаган ҳолда, унинг 13,8 минг дона акцияси билан 66,5 млн сўмлик 66 та битим амалга оширилди. Кейинги ўринларда “Sarbon-Neftegaz”» (41 битим) ва “O'zsanoatqurilishbank” АТБ (31 битим) бооршмоқда.

Эслатиб ўтамизки, йил бошидан буён фонд биржасида 180,9 млрд сўмлик 6209 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 89 та акциядорлик жамиятининг 6,5 млрд дона қимматли қоғозлари сотилган.

$1=7813,42 сўм

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2017/06/01/concert-hall/

Янгилик билан ўртоқлашиш: