“Тошкент” РФБ ҳафталик айланмаси 4,5 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 10:33, 26-08-2016.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – 15-19 август орасида “Тошкент” Республика фонд биржасида 16 акционерлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан 70 олди-сотди битимлари тузилди, натижада қиймати 4,5 млрд сўмлик 6 млн дона акциялар сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, биржа умумий айланмасида бирламчи бозордаги қимматли қоғозлар билан савдолар кўпчиликни ташкил этган. Уларнинг савдолардаги улуши 87,5% ташкил қилган.

Энг йирик битим 17 августда “Qarshiyog`-ekstraksiya” АЖ қиймати $1 млнлик ёки ЎзР. Марказий банкининг курси бўйича 3 млрд сўмлик акциялари билан амалга оширилган. Битим доирасида 1,5 млн дона акция (биттаси $0,65дан) сотилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг 5 вилояти корхоналари акциялари билан ҳам олди-сотди битимлари амалга оширилган. Энг кўп битимлар Қашқадарё вилояти (67,1%) ва  Тошкент шаҳри корхоналари акциялари билан амалга оширилган (29,8%).

Йил бошидан бери “Тошкент” РФБ қимматли қоғозлар билан қиймати 164,9 млрд сўмлик 2159 битимлар тузилган. Савдоларда 95 эмитентнинг 169,1 млн дона қимматли қоғозлари қатнашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: