“Тошкент” РФБ биносида дунё даражасидаги концерт зали ташкил этилади
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – “Тошкент” Республика фонд биржаси биносида дунё даражасидаги концерт зали ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
“Тошкент” РФБнинг Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бинони “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси тасарруфига ўтказилади.
Бу ерда “жаҳон андозаларига тўлиқ мос келадиган, академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мўлжалланган” замонавий концерт залини барпо этилади.
Шунингдек, хужжатда ёшларнинг эстетик тарбияси ва маданий-маърифий даражасини ошириш, бунинг учун уларни театр ва музейлар, бошқа маданият ўчоқларига тизимли равишда жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, аввалбошда “Тошкент” РФБ биносида концерт зали жойлашган эди.