“Тошкент” РФБ биржа битимлари ҳажми 1,5 мартага ўсди

Дата: 12:09, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярим йили якунлари бўйича “Тошкент” Республика фонд биржаси савдо айланмасининг умумий ҳажми 119,7 млрд сўмга етди ва 2015 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 1,5 мартага ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фонд биржасида қимматли қоғозлар билан амалга оширилган битимлар сони 1942тани ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баравар (1258 та битим) ортиқдир. Ҳисобот даврида биржа савдолари орқали 80та акциядорлик жамиятининг 106,7 млн дона қимматли қоғозлари билан савдолар амалга оширилди”, – деб таъкидлашди РФБ матбуот хизматида.

Умумий биржа савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши 54,7% ёки 65,5 млрд сўмни ташкил этди. Шундан 20,4 млрд сўмлик қисми (17%) акциядорлик жамиятларидаги давлат улушлари билан тузилган битимлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: