“Тошкент” РФБ биржа битимлари ҳажми деярли икки бараварга ўсди

Дата: 16:01, 19-09-2016.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг саккиз ойи якунлари бўйича “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) тузилган биржа битимлари ҳажми 164,9 млрд сўмни ташкил этиб, деярли икки бараварга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа маълумотларига кўра, 1,4 бараварлик ўсиш кузатилиб, тузилган биржа битимлари сони 2178 ташкил қилди. Ҳисобот даврида жами 95 акционерлик жамиятининг 169,1 млн сўмлик қимматли қоғози сотилди.

Биржа айланмаси таркибида иккиламчи бозор қимматли қоғозлари (61,5% ёки биржа айланмасининг 101,4 млрд сўми) кўпчиликни ташкил қилди, бунинг 20,4 млрд сўми давлат активларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: