“Тошкент” РФБ қиймати 1,5 млрд сўмлик акциялар сотилди

Дата: 17:53, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – 10-13 май орасида “Тошкент” Республика фонд биржасида 9 акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 75та битим қайд қилиниб, 4,3 млн. дона акция 1,5 млрд сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан хабар беришларича, ҳафта якунлари бўйича умумий савдо айланмасида қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, 84%, бирламчи бозор ҳиссаси эса 16% фоизни ташкил этди.

Энг йирик битим 12 май санасида “Asia Alliance Bank” АТБнинг номинал қиймати 250 сўм бўлган 1,9 млн дона акцияси билан 507 млн сўм миқдорида тузилди. Битим доирасида номинал қиймати 250 сўм бўлгани ҳолда 260 сўмдан 1,9 млн акция сотилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни “Asia Alliance Bank” АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг 65,8%), “Marg''ilon Fayz savdo kompleksi” АЖ (14%), “Sirdaryo vino” АЖ (12,8%), “Namanganvino” АЖ (4,4%) ва “CHILONZOR BUYUM SAVDO KOMPLEKSI” АЖ (1,8%) ташкил этди. Уларнинг қимматли қоғозлари билан жами 1,48 млрд сўмлик савдо битимлари амалга оширилди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 98,7% ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: