“Тошкент” РФБ умумий қиймати 6,169 млрд сўмлик 30 битим тузилди

Дата: 16:16, 05-12-2014.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ - 24-28 ноябрда “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) умумий қиймати 6,169 млрд сўмлик 30 битим тузилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан хабар қилишларича, ҳафталик савдолар якунлари бўйича молия хизматлари соҳаси корхоналарининг қимматли қоғозлари кўпчиликни ташкил қилди. Уларнинг биржа айланмасидаги улуши 99,5% (6,14 млрд сўмдан ошиқ) тенг. Улар орасида биржа листингининг “А” тоифасига кирувчи “InfinBank” ХАТБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ, “Трастбанк” ХАТБ ва “Кафолат” АЖ қимматли қоғозлари бор.

2014 йил бошидан бери биржанинг ялпи айланмаси 90 млрд сўмни ташкил қилди, қимматли қоғозларга доир 829 олди-сотди битими тузилди, 171 млн қимматли қоғозлар сотилди.

Тармоқлар кесимида молия хизматлари соҳаси етакчилик қилмоқда (савдолар ҳажмининг 90,4%).

Ҳудудлар орасида пойтахт корхоналарининг қимматли қоғозларига инвесторлар орасида талаб катта бўлди. Улар ҳиссасига биржа айланмасининг 64% ёки 58 млрд сўми тўғри келди.

Бирламчи бозордаги биржа айланмаси ҳажми 65 млрд сўмни (72%), иккиламчи бозордаги савдолар миқдори эса 25 млрд сўмни (28%) ташкил қилди.

$1 = 2405,41 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: