“Тошкент” РФБ ва CASE савдолар учун ягона платформа яратишни режалаштирмоқда

Дата: 16:51, 04-06-2018.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – “Тошкент” РФБ ва Марказий Осиё фонд биржаси (CASE) савдолар учун ягона платформа яратишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек биржаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хусусан, бу 30 майда томонлар ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандумида кўзда тутилган.

Меморандум бозор ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимлар бўйича тажриба ва ахборот алмашишни кўзда тутади ва мамлакатларнинг капитал бозорларини яхшилашга ёрдам беради. Биржалар ўртасидаги бундан кейинги ҳамкорлик мамлакатлар ўртасида сармоявий каналларни яратиш бўйича биржа савдоларини ташкил қилиш юзасидан ягона платформани ташкил этиш атрофида қурилади.

Эслатиб ўтамизки, Марказий Осиё фонд биржаси (CASE) Тожикистондаги қимматли қоғозлар билан савдо қилувчи ягона биржа майдончасини бошқаради. CASEнинг акциядорлари орасида GMEX Technologies компанияси ҳам бор.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-34509.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: