“Тошкент” РФБда Ravnaq-bank ХАТБнинг 8 млрд сўмлик 8 млн дона акциялари сотилди

Дата: 15:29, 02-11-2018.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 26 октябрда “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) Ravnaq-bank ХАТБнинг 8 млрд сўмлик 8 млн дона акциялари сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 22-26 октябр орасидаги ҳафталик савдолар натижалари бўйича маълум бўлди. Унинг доирасида 302,4 млн дона акциялар 10,6 млрд сўмга сотилди.

Биржадан маълум қилишларича, тижорат банкларининг қимматли қоғозларига талаб катта бўлди - 98,8% (10,5 млрд сўм).

Энг йирик битим 26 октябрда асосий секцияда (Main Board) Ravnaq-bank ХАТБнинг 8 млн дона оддий акцияси билан 8 млрд сўм миқдорида тузилди. Бир дона акциянинг сотув кунидаги нархи номиналига мос равишда 1000 сўмни ташкил қилди. Ушбу битим “Тошкент” РФБ ҳафталик умумий савдосининг 75,2% ташкил этди.

“Тошкент” РФБда йил бошидан буён 439,7 млрд сўмлик 8 351та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 114та акциядорлик жамиятининг 7,73 млрд дона қимматли қоғозлари сотилди.

$1=8236,87 сўм

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: