“Тошкент” РФБда ўтган ҳафта 1,7 млн. акциялар сотилди
Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – 22-26 декабр кунлари “Тошкент” Республика фонд биржаси савдоларида 1,7 млн. дона акциялар 123,8 млрд. сўмга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жами 11 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 25 та битим қайд қилинди.
Бу ҳақида мамлакат Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафта, 15-19 январда “Тошкент” РФБда 8 акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 25 та битим қайд қилинган эди. Натижада 164,3 минг қимматли қоғозлар сотилди. Биржанинг умумий айланмаси 29,9 млн сўмни ташкил этди.
Маълумот ўрнида, 2017 йил якунлари бўйича “Тошкент” Республика фонд биржасида савдолар ҳажми 298,6 млрд сўмга етди. Йил бўйича 2572 битим қайд қилинди (2016 йилда – 3080 та). 99 акциядорлик жамиятининг 1 млрд 551,6 млн дона қимматли қоғозлари сотилди.
Сурат манбаи: http://sim.rabota-taxi.com/news/284/strategy