“Тошкент” РФБнинг ҳафталик савдолари ҳажми 8 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 15:48, 05-04-2018.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – 26-30 март кунлари “Тошкент” Республика фонд биржасининг умумий савдо айланмаси 8 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа савдоларида 15 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 72 та битим қайд қилиниб, 7,3 млн дона акция сотилди.

Биржа матбуот хизмати маълумотларига кўра, ўтган муддатда тижорат банклари (86,5%), қурилиш материаллари тармоғидаги компанияларнинг (13,4%) қимматли қоғозларига талаб катта бўлди.

Энг йирик битим 29 март санасида асосий секцияда “Kapitalbank” АТБнинг 3,2 млн дона акцияси билан 3 млрд сўм миқдорида тузилди. Бир дона акциянинг сотув нархи 950 сўмни ташкил қилди.

2018 йилнинг I чораги давомида “Тошкент” РФБ савдо айланмасининг умумий ҳажми 43,6 млрд сўмдан иборат бўлди ва 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 мартага ошди.

Сурат манбаи: https://www.norma.uz/nashi_obzori/edinyy_programmnyy_kompleks_poslujit_v_modernizacii_fondovoy_birji

Янгилик билан ўртоқлашиш: