Тошкент россиялик сайёҳлар орасида МДҲдаги энг оммабоп топ-10 йўналишлар сирасига кирди

Дата: 16:25, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Тошкент россиялик сайёҳлар орасида МДҲдаги энг оммабоп топ-10 йўналишлар сирасига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Room Guru томонидан тузилган рейтингга асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, рейтинг 2016 йилнинг 1 январидан 31 июлигача бўлган меҳмонхона ва хоналар буюртмаларига доир маълумотлар асосида тузилган.

Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон пойтахти россиялик сайёҳлар орасида МДҲдаги энг оммабоп топ-10 йўналишлар орасида 7-ўринни олди. Тошкентга россиялик туристлар ўртача 2,5 кунга келишади ва меҳмонхонада яшашга кунига 2350 рубл бўлашади.

Шунингдек, топ-10ликка Минск (1-ўрин ва бир кунга 2,5 минг рубл), Алмати (2- – 2,7 минг рубл), Боку (3- – 2,8 минг рубл), Астана (4-– 3,5 минг рубл), Ереван (5- – 2,6 минг рубл), Киев (6- - 2750 рубл), Бишкек (8- – 1,9 минг рубл), Витебск (9- – 2,2 минг рубл) ва Кишинев (10- – 2,3 минг рубл) кирган.

World Travel Awards мукофоти маълумотларига кўра, RoomGuru.ru (Hotels Combined) кейинги 3 йил орасида меҳмонхоналар ўртасида энг яхши қидирув тизими деб тан олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: