Тошкент саҳнасида немис театрининг спектакли қўйилади

Дата: 16:56, 31-03-2016.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – 2-6 апрелда Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида Хайделберг немис шаҳридан бўлган актёрлар ижросидаги спектакллар қўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкентдаги Гёте-Институтидан маълум қилишларича, асар ёзуви Генрих фон Клайстнинг таниқли “Михаэль Колхас” новелласи асосида қўйилмоқда.

Спектакль Тошкент ва Хайделберг ёшлар театрларининг қўшма лойиҳаси доирасида тақдим этилади.

Лойиҳа доирасида икки спектакль яратилди. Булар Ўзбекистон Ёшлар театри артистлари иштирокида 2016 йил январ-мартда немис режиссёри Франциска-Тереза Шюц саҳналаштирган спектакль ва Хайделберг театри иштирокида ўзбек режиссёри Обид Абдураҳмоновнинг спектаклидир (премьераси ГФР  2015 й. декабрда бўлган).

Ҳар икки спектакль асосида битта материал ётади. Кўзланган мақсад – биргаликдаги лойиҳада Германия ва Ўзбекистан ёшлари учун долзарб масалаларга эътибор қаратиш.

Энди Хайделберг Ёшлар театри актёрлари Тошкентга гастролга келмоқдалар. Спектакллар немис тилида рус тилидаги титрлар ҳамроҳлигида қўйилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: