Тошкент саккиз ойда $166 млнлик маҳсулот экспорт қилди
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Тошкент саккиз ойда $166 млнлик маҳсулот экспорт қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва шаҳарни комплекс ривожлантириш Бош бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йилда пойтахтимиз экспорти ҳажми $235 млнни, жорий йилнинг 8 ойида эса 1,1 баробарга ўсиб, $166 млндан зиёдни ташкил қилмоқда. Бундан 85% атрофидаси ҳудудий саноат корхоналарининг маҳсулотлари ва 15% янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларидир”, - дейилади Тошкент ш. ҳокимияти матбуот хизмати (маъмурияти – ЎзТАГ) мувофиқлаштирувчиси Тўра Тўраевнинг хабарида.
Маълум қилинишича, Тошкентда экспортга ишлаётган жами 800 атрофида ҳудудий корхоналар мавжуд.
Сурат манбаи: из https://www.uzdaily.uz