Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида алоҳида “Afrosiyob” поезди юра бошлади

Дата: 18:16, 13-04-2017.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 10 апрелдан бошлаб Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида алоҳида “Afrosiyob” тезюрар поезди юра бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси ахборот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан юқори тезликдаги электропоездлар қатнови жадвалига ўзгартишлар киритилган.

Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 760/759-сонли “Афросиёб” электропоезди ҳар куни эрталабки соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтади.

Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 762/761-сонли электропоезд ҳар куни эрталабки соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб, шу куни соат 15:51 да Бухоро вокзалидан ортга қайтади.

Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида йўлга қўйилган 764/763- сонли юқори тезликдаги электропоезд ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00 да Самарқанд вокзалидан Тошкентга қайтади.

Шунингдек, мазкур санадан бошлаб, Тошкент-Бухоро йўналишидаги “Шарқ”, Тошкент-Қарши йўналишидаги “Регистон” ҳамда 380/379-сонли Тошкент-Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди”, - дейилади ширкат хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: