Тошкент ШҲТ мамлакатлари бош вазирларини тўплади

Дата: 17:35, 01-11-2019.

Тошкент. 1 ноябрь. ЎзТАГ – Тошкент Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари бош вазирларини тўплади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (ҲРК) йиғилиши бошланади, у 2 ноябрь куни ёпилади.

ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қўшма қарорлар қабул қилиш тадбирнинг асосий вазифаларидан биридир.

Учрашувда 8 та аъзо давлатдан юқори даражадаги делегациялар, 4 та кузатувчи мамлакат (Афғонистон, Беларус, Эрон, Мўғулистон) ва 10 га яқин халқаро ташкилотлар иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, учрашув доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тузилмалари билан ШҲТ меморандумларини имзолаш, шунингдек, Тошкентда янги ҳамкорлик дастурини қабул қилиш режалаштирилган.

Учрашувда Россия ҳукумати Ўзбекистонда Росатом атом электр станциясини (АЭС) қуриш учун экспорт кредитини ажратишни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ 2001 йил июнь ойида Россия, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон иштирокида ташкил этилган. 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон ШҲТнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди.

Сурат манбаи: pnp.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: