Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинчалик бажарувчи алмашди

Дата: 16:31, 23-05-2018.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Раҳимберди Раҳмонов Анвар қори Турсунов ўрнига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“21 май куни Тошкент шаҳридаги “Минор” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур диний идора Масжидлар бўлими мудири Раҳимберди домла Раҳмоновни вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруқларини ўқиб эшиттирди”, - дейилади Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентнинг бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 2018 йил апрель ойида инсультни бошидан кечирди.

Сурат манбаи: http://anna-news.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: